8018

Макрон: ҳеч қайси муҳим халқаро муаммо Россия иштирокисиз ҳал бўлмайди

Дунё 30 май 8:42 238

Франция президенти Эмманюэль Макрон Россиянинг бугунги халқаро сиёсатдаги ўрнини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақида у Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар якунларига кўра айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».

«Бирорта муҳим халқаро муаммо Россия иштирокисиз ҳал бўлмайди. Биз қўшма қадамлар ташланишини таъминлаб беришимиз лозим. Негаки, агар бунинг учун етарли шароитлар яратмасак, биз энг муҳим масалалар бўйича олға қадам ташлай олмаймиз», — маълум қилди у.

Президент, агар ўзаро мулоқот бўлмаса, Сурия ва Украина муаммолари ҳеч қачон ҳал этилмаслигини таъкидлаб ўтди.

Изоҳ билдириш