48098

Маккадан Қора тошнинг ўғирланиш тарихи

Дунё 4 октябрь 11:41 1 222

Маккада Каъбанинг шарқий бурчагида жойлашган ва мусулмонлар муқаддас деб биладиган Ҳажарул-Асвад тоши (Қора тош) бир марта ўғирлаб кетилган ва Маккада нақ 23 йил давомида бўлмаган, деб ёзади Дарё нашри «Islam-today.ru» га асосланиб.

Исмоилийларнинг карматлар мазҳаби йўлбошчиси Абу Тоҳир ал Жаннабий эрамизнинг 930 йили уни ўғирлаб кетиб, ўзининг Баҳрайндаги қароргоҳига олиб борган. Абу Тоҳирнинг мақсади ҳаж зиёрати анъанасини йўқ қилишдан иборат бўлган.

Карматлар мазҳабининг асосчиси Абу Саид Ҳасан бин Абҳрам ал Жаннабийнинг ўлимидан кейин мазҳаб раҳбарига айланган унинг укаси — Абу Тоҳир даврида карматлар давлати сезиларли даражада кенгайди. У Басрага 923, Куфага 927 йилда ҳужум уюштирди. 930 йилда эса Маккага бостириб кирди.

Ҳажнинг биринчи куни амалга оширилган ҳужумда карматлар Каъба атрофида намоз ўқиётган 30 мингга яқин ҳожиларни қиличдан ўтказган. Шаҳар аҳолисининг уйларини талон-тарож қилиб, уларнинг ўзларини асир олгач, Абу Тоҳир Қора тошни жойидан олиб, уни бўлакларга бўлган ва ўзи билан олиб кетган. Уни карматлар давлатининг пойтахтидаги Масжид ад-Дирарга олиб кетган. У ад-Дирарни муқаддас даргоҳга айлантириб, ҳажни Маккадан бу ерга олиб келмоқчи эди, бироқ унинг режалари амалга ошмади.

Унинг ўлимидан кейин, орадан 23 йил ўтиб, тош катта пулга сотиб олинган. Аббосийлар Қора тошни жойига қайтариш учун жуда катта бойлигини сарфлаган. Тош демонтаж қилиниш чоғида 7 бўлакка ажралиб кетган эди.

Изоҳ билдириш