39869

Мадуро АҚШ дипломатларига 48 соат муҳлат берди

Дунё 24 май 9:55 963

Венесуэла Президенти Николас Мадуро мамлакатда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонгач, ўз вазифасига қайта киришди. Мадуро АҚШнинг Каракасдаги элчиси Тодд Робинсонга мамлакатни тарк этиши учун 48 соат муҳлат берди. Бу ҳақида «RBK» хабар бермоқда.

20 май куни Венесуэлада ўтган Президент сайловларида Николос Мадуро 68 фоиз овоз тўплаб қайта сайланган. У мамлакатнинг раҳбари сифатида расман эълон қилинди. Шундан сўнг Мадуро Венесуэла Президенти сифатида АҚШнинг янги санкцияларига жавобан америкалик икки дипломат мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилганди.

Н.Мадуро:

– Мен Президент сифатида АҚШ учун масъул вакил Тод Робинсон ва сиёсий масалалар бўлими бошлиғи жаноб Брайан Наранжони мамлакатимиздан чиқиб кетишлару учун 24 соат вақт бераман. Агар улар ўз розиликлари билан кетсалар, бу уларнинг Венесуэла халқига хурматларини билдиради.

Мадуро АҚШ элчихонаси мамлакатдаги ҳарбий, иқтисодий, сиёсий масалаларга аралашганини таъкидлади ва яқинда буни исботловчи далилларни барчага тақдим этишини қўшимча қилган. АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт Венесуэладан америкалик икки дипломат чиқариб юборилганига изоҳ бериб, Мадуронинг икки мартабали дипломатлар хақидаги барча айловларини рад этди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Мадурога чақириқ билан чиққанди. АҚШ 18 май куни эса Венесуэлага нисбатан янги санкциялар жорий этилганини билдирди.

Изоҳ билдириш