863

Мадридда эски автомобиллар тақиқланади

Дунё | Фоторепортажлар 15 март 15:27 474

Испаниянинг Мадрид шаҳри маъмурияти экологик вазиятни яхшилаш мақсадида эски автомобиллар ҳаракатланишини тўхтатмоқчи деб ёзмоқда «Риа новости»

Тақиқ 2000 йилдан аввал рўйхатга олинган бензинда юрадиган ва 2006 йилдан аввал рўйхатга олинган дизель ёқилғида юрадиган автомобилларга тегишли бўлади. 2025 йилга бориб бундай автомобилларнинг шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланиши буткул тақиқланади. Ҳисоб-китобларга кўра, 8 йилдан кейин улар шаҳар автопаркининг 20 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.

Испания пойтахти экологиясини яхшилаш бўйича бошқа чоралар ҳам кўрилади. Масалан, жамоат транспорти тизими такомиллаштирилади, электромобилларга транспорт солиғи камайтирилади, кўчаларда ижарага бериладиган велосипедлар сони кўпайтирилади.

Мақсад – 2030 йилгача атмосферага зарарли моддалар чиқишини 50 фоизга камайтириш. Экологияни яхшилиш чора-тадбирлари шаҳар бюджетига 544 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш