33860

Леонид Якубович Бухорога келди

Дунё 12 март 8:44 73

Ўтган жума-шанба кунлари Леонид Якубович Бухорода бўлди, деб хабар қилмоқда LiveBukhara.uz саҳифаси.

“9-10 март кунлари “Россия яҳудийлар конгресси” делегацияси Бухорога ташриф буюрди. Делегацияга конгресс директори Юрий Каннеров бошчилик қилди. Машҳур телебошловчи Леонид Якубович унга ҳамроҳлик қилди”, — дейилган хабарда.

Бухорода меҳмонлар маҳаллий яҳудийлар жамоати вакиллари билан учрашишди, яҳудийлар маданий марказига ташриф буюришди. Бухоро ҳокими Карим Камолов меҳмонларни шаҳар обидалари билан таништирди. Шундан сўнг меҳмонлар вилоят Ёшлар марказига ташриф буюришди ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида музокаралар олиб боришди.

Изоҳ билдириш