41550

Лавров: АҚШ ҳам, Россия ҳам ЎКМРБга зарар етказишдан манфаатдор эмас

Дунё 11 июнь 12:57 165

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Қозоғистондаги Коллектив хавфсизлик бўйича шартнома ташкилоти (КХШТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича маълум қилишича, АҚШ ҳам, Россия томони ҳам Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш битимига (ЎКМРБ) зарар етказишдан манфаатдор эмас деб ёзади Kun.uz

«Баёнот қабул қилинди. Унда бу ҳужжатнинг қўллаб-қувватланиши акс этган. Шу билан бирга, сўнгги вақтларда у таҳдид остида экани ҳақида фикр юритишга сабаб бўлаётган баъзи вазиятлар юзага келаётгани ташвишланарли. Бунда ҳеч кимнинг манфаати йўқ – бу битимнинг асосий иштирокчилари бўлган Россия ва АҚШнинг манфаатида эмас. Шунингдек, жаҳон ҳамжамияти, жумладан, КХШТга аъзо давлатлар ҳам манфаати йўқ», – дея айтиб ўтди Лавров.

Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича битим билан боғлиқ вазият бўйича қўшма баёнот ташқи сиёсат идоралари вазирлари даражасидаги учрашув давомида қабул қилинди.

Изоҳ билдириш