45344

Латвиялик депутат Россияни бир нечта қисмларга бўлиб ташлашни таклиф қилди

Дунё 30 июль 12:08 409

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс «Россияни бир нечта қисмларга бўлаклаб ташлаш» зарурати ҳақида маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Твиттерида ёзган, деб хабар беради РИА Новости.

Латвиялик депутатнинг фикрига кўра, бундай чора унинг мамлакати ва Европа ҳотиржамлиги учун зарур.

«Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади», – деб хулоса қилган Кирштейнс.

Сиёсатчи бу фикрни Собиқ Иттифоқ гимнининг экстремистик вариантини таклиф қилган ёзувчи Владимир Войновичга бағишланган постга изоҳ тарзида қолдирган.

Войнович шанбага ўтар кечаси 85 ёшида юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Ёзувчи ўзининг «Аскар Иван Чонкин ҳақидаги трилогия», «Москва 2042» асарлари орқали танилган.

Латвияда Россияга қарши шиорлар кўп маротаба жаранг топган. Шундай бўлса-да, бир қатор латвиялик сиёсатчиларнинг таъкидига кўра, Латвия ташаббуси билан ёмонлашган Рига ва Москва муносабатларининг ҳозирги ҳолати фақатгина Ригага зарар келтирмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар