39584

Кремль: Аёлларга гул совға қилиш бу яхши одат, бундан ўрнак олиш керак

Дунё 22 май 8:42 285

Россия  президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Германиянинг Build нашрида чоп этилган мақолага қуйидагича изоҳ берди.

Россияда аёлларга гул совға қилиш – бу одатий ҳол. Устига устак, бу ерда гап халқаро фаолият бўйича ҳамкасаба ҳақида кетмоқда. Бу кишига билдирилган яхши муносабат белгисидир. Бундан ўрнак олиш керак, деди Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Сочида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркелга бир даста оқ атиргул совға қилган эди. Германия нашри эса буга қандайдир салбий маъно беришга уриниб, “ҳақоратли” деб атади.

Олдинги хабарларида Bild Россия ва Германия муносабатларини “Дипломатик дуэль”га ўхшатган эди.

Изоҳ билдириш