42264

Ким Чен Ин Хитойга келди

Дунё 19 июнь 9:51 136

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пекинга ташриф буюрди. Япониянинг «Nihon Television Network» телекомпанияси операторлари унинг ҳукумат самолётида тушаётганини тасвирга олишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

Парвозларни мониторинг қилувчи Flightradar24 портали маълумотларига кўра, Ким Чен Ин Пекинга ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувга Сингапурга борган самолётда келган.

Ким Чен Ин Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашиб, 12 июнда бўлиб ўтган АҚШ-КХДР саммити ва кейинги музокараларни олиб боришни муҳокама қилади. Ташриф 2 кун давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин жорий йилнинг 27-28 март ва 7-8 май кунлари ҳам Хитойга келган эди.

 

Изоҳ билдириш