33908

Ким Чен Ин АҚШ билан тинчлик шартномасини имзоламоқчи

Дунё 12 март 15:19 72

КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ билан тинчлик шартномасини тузишни ва икки давлат ўртасида дипломатик муносабатларни йўлга қўйишни «қаттиқ хоҳлаши»ни маълум қилди, деб хабар берди душанба куни «Тона ильбо» нашри Жанубий Корея президенти маъмуриятидаги юқори мартабали манбага таянган ҳолда, деб ёзади РИА Новости.

Нашр суҳбатдоши сўзларига кўра, АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида ўз қарорини Пхеньянда жанубий Корея делегацияси билан учрашуви вақтида маълум қилган.

«Ким Чен Иннинг пировард мақсади АҚШ билан тинчлик шартномасини имзолаш ва нормал дипломатик муносабатларни ўрнатишдир, Пхеньянда Америка элчихонаси очилиши ҳам мумкин», — деб айтган манба.

Илгариров шимолий кореялик етакчи АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш таклифини киритган эди, Вашингтонда бу таклифга рози бўлишган эди. Музокаралар учрашуви вақти ва жойи эса сал кейинроқ келишилиши ҳақида маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ билан тинчлик шартномасини имзолаш таклифи шимолий Корея ҳукумати томонидан аввалдан, хусусан, Ким Чен Иннинг буваси Ким Ир Сен давридан буён билдирилиб келинади.

Вашингтон шу вақтгача бундай имкониятни ҳатто муҳокама қилишдан кескин бош тортиб келган, чунки АҚШ ва Жанубий Корея Республикаси ўртасида иттифоқдошлик алоқалари мавжуд бўлиб, у мамлакат қонунларига кўра, КХДР бу давлат эмас, балки таъқиқланган «антидавлат ташкилот»дир.

Билл Клинтон президентлиги даврида ҳам америкаликлар Пхеньян билан дипломатик муносабатларни ўрнатиш борасида музокараларни олиб боришган. Ўшанда ҳаттоки собиқ ГДР ваколатхонаси биноси ўрнида Қўшма Штатлар элчихонасини очиш имконияти кўриб чиқилган эди. Аммо сал вақтдан сўнг у ерда АҚШнинг Шимолий Кореядаги вакили ролини бажарувчи Швеция дипломатик миссияси жой эгалади.  Аммо Америкада ҳукумат ўзгаргач ва Жорж Буш ҳукумати пайдо бўлгач, бу режаларнинг барчаси йўққа чиққан эди.

Изоҳ билдириш