18346

Камбағал оиладан чиққан машҳур юлдузлар ўнлиги

Дунё 21 сентябрь 15:58 1 163

Бу машҳур юлдузлар агар одам истаса, муҳтожликдан қутулиб, фаровон ҳаётга эириши мумкинлигини исботлади, деб хабар беради “Тopfact.su” нашри.

1. Селена Гомес
Селена Гомес туғилганда унинг отаси 17, онаси эса 16 ёшда бўлган. Селена 5 ёшга тўлганда ота-онаси ажрашиб кетади. У онаси билан қолади. Селенанинг онаси қизини ҳеч нарсага муҳтож қилмай ўстиришга ҳаракат қилади. “Онам учта жойда ишлаганига қарамай, мени концертга, музейга олиб боришга вақт топарди. У менинг бахтим учун ҳамма нарсадан воз кечди!”, дейди Селена.

2. Лейтон Мистер
Лейтоннинг ота-онаси Ямайкадан АҚШга гиёҳвандлик моддаси ташиш билан шуғулланган. Лейтон Техас қамоқхонасида дунёга келган. Онаси 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганига қарамай, муддатидан илгари озод этилган. Лейтон Мистер онасининг қора ўтмишига қарамай, уни жуда яхши кўради ва ҳар бир инсон хато қилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

3. Том Круз
Томнинг отаси 4 фарзандини тез-тез уриб турарди. “Отамнинг айтганини қилмасак саваларди. Ҳаттоки яхши кайфиятда бўлса ҳам отамдан ҳайиқардик”, дейди Том. Онаси 4 та жойда ишласа ҳам топгани рўзғорга урвоқ бўлмаган. Уларнинг оиласи яхшироқ иш топиш мақсадида доимо кўчиб юрган. Шунинг учун Том 15 та мактабда ўқишга мажбур бўлган.

4. Ники Минаж
Ники Минажнинг аслида исми Оника Таня Мараждир. У Тринидадда туғилган. Ники 5 ёшга тўлганда ота-онаси ҳаётларини йўлга қўйиш мақсадида Нью-Йоркка кетишади, у бувисининг қўлида қолади. Ота-онасининг олдига кўчиб ўтган кунни у энг оғир кун, деб ҳисоблайди. Ота-онасининг бир-бирига бўлган муносабати унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган. Отаси спиртли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилиб, онасини ва уни тез-тез калтаклаб турган.

5. Женнифер Лопес
Жей Ло Нью-Йоркнинг энг хавфли тумани бўлган Бронксда, инглиз тилини яхши билмайдиган пуэрторикалик Гваделупа Родригес ва Дэвид Лопеслар оиласида дунёга келган. Ота-онаси Жейни опаси Жен билан биргаликда рақс машғулотига берган. Улар уйда концерт қўйиб бергани учун ота-онаси томондан тақдирланган. Бундай кўнгилхушликлар барча иқтисодий муаммоларни унутишга ёрдам берган.

6. Эминем
Эминем дунёга келганда онаси 17 ёшда бўлган. Шундан кейин фарзандини бағрига босганча мамлакат бўйлаб, яхши иш, янги ҳаёт бошлаш учун кўчиб юрган. Эминем машҳур бўлгандан кейин онаси билан алоқани узиб, у ҳақда бўлмағур гапларни ёзадиган бўлди.

7. Вера Брежнева
Веранинг онаси фаррош бўлиб ишлаган, отаси эса автофалокатдан кейин ногирон бўлиб қолган. “Куннинг биринчи ярмида ўқирдим, тушдан кейин эса қаҳвахонада идиш ювардим. Баъзида энагалик қилганим учун дарсдан қолишга ҳам мажбур бўлардим”, дейди Вера ўтмишини эслаб. Мактабга ҳар доим битта кийимда боргани учун синфдошлари доимо устидан кулиб, мазах қилган.

8. Сара Жессика Паркер
“Мен қашшоқлик нималигини яхши биламан. Бу нарса ўзимнинг ҳам бошимдан ўтган. Болалигимда электр ҳақини тўлай олмаганимиз учун тез-тез чироқ ўчиб, қоронғида ўтиришимизга тўғри келарди. Биз учун бир йилга атиги 2 дона пойафзал ва 99 центдан қиммат бўлмаган кўйлак сотиб олинарди. Балки шунинг учун ҳам менинг пулга бўлган муносабатим бошқачадир. Қўлимга пул тушган заҳоти уни ишлатмай, бирор кунимга ярайди, деб ишлатмасликка, йиғишга ҳаракат қиламан. Уларнинг оиласида 8 фарзанд бўлиб, онаси ўқитувчи, отаси эса юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

9. Леонардо Ди Каприо
“Биз худди “Таксичи” фильми қаҳрамонлари каби яшаганмиз. Кўчамизнинг муюлишида фоҳишалар турар, чор-атрофни жиноят ва зўравонлик эгаллаган эди”, деб хотирлайди актёр. Онаси ўғлининг фаровон ҳаёт кечириши учун бир вақтнинг ўзида бир неча жойда ишлаган.

10. Жей Зи
Жей Зи Бруклинда вояга етган. Унинг онаси 4 фарзандни ёлғиз вояга етказганлиги туфайли, оилани боқиш мақсадида тинимсиз меҳнат қилишга мажбур бўлган. “Чироқнинг пулини тўласак, газга, газнинг пулини тўласак, телефоннинг ҳақини тўлашга пул тополмасдик. Мактабда эса эгнимиздаги эски кийим ва ейилиб кетган пойабзалимиздан жуда уялар эдик. Онам эса сеҳргар каби кийимларимизни ямаб, бутун қилиб беришдан чарчамасди”, деб эслайди рэпер.

Изоҳ билдириш