1018

Исроил Сурияга ҳаво зарбалари берди

Дунё 18 март 8:20 330

«Anadolu Ajansı» нашрининг ёзишича, Исроил ҳаво кучларига тегишли самолётлар Сурияда бир нечта нуқтага ҳаво зарбаси берган, аммо айнан қайси нуқталар ҳужумга тутилгани айтилмаган.

Шунингдек, Сурия томонидан отилган ракеталар Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ёрдамида уриб туширилган.

Кеча кечаси Исроилнинг бир қатор шаҳарлари, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида кучли портлашлар туфайли синералар ишлаб кетган ва Исроил армияси мазкур ҳолат бўйича баёнот бериши билдирилган эди.

Исроил 2011 йилда Сурияда уруш бошланганидан бери мазкур мамлакат ҳудудидан ва Жўлон тепаликларидан Исроилга қарата ракеталар отилаётганини важ қилиб, Сурияда фаолият юритиб келаётган ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига ва Сурия армиясига қарашли ҳарбий объектларга ҳужумлар уюштириб келмоқда.

Изоҳ билдириш