47909

“Ислом давлати” Марказий Осиёда янги жанговар марказ очишга ҳаракат қилмоқда

Дунё 25 сентябрь 15:27 999

МДҲ акситеррорчилик маркази раҳбари Андрей Новиков сўзларига кўра, ИШИД “хуфиёна гуруҳлар” фаолиятини фаоллаштириш таҳдид борлигини таъкидлаб ўтди.

“Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Марказий Осиёда ўзининг жанговар марказини ташкил этиш ва “ухлаб қолган ячейкаларни” жонлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда МДҲ акситеррорчилик маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиков “Иссиқ-Кўл – Антитеррор – 2018” иккинчи босқич ўқув машғулотида маълум қилди.

“Юзага келган тезкор вазият таҳлил натижаларига кўра, ҳамкорлар билан келишилган ҳолда, қўшма аксил террорчилик ўқув машғулотларни йўналишларини ишлаб чиқишда нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига бевосита таҳдид соладиган асосий муаммоларга эътибор қаратишга қарор қилинди”, – деди Новиков ўқув машғулотлар очилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, бунинг асосий муаммоларга “ИД минтақада янги жанговар марказ – ўзига хос “ҳалифатлик” ни ташкил қилиш, “ухлаб қолган жамоат”ларни йиғиш ва уларни фаоллаштиришга қаратилган ҳаракатларни киритиш мумкин.

Изоҳ билдириш