24395

Ироқ шимолида йирик теракт содир этилди. 24 киши ҳалок бÿлди

Дунё 22 ноябрь 9:29 367

Ироқнинг шимолида жойлашган Туз-Ҳурмату шаҳрида портловчи моддалар билан тўлдирилган юк машинаси портлатилди.

Автомобильнинг портлаши оқибатида камида 24 киши ҳалок бÿлди, 80дан ортиғи турли тан жароҳатлари олди. Ҳодиса сешанба куни маҳаллий бозорлардан бирида содир этилди.

Ҳалок бÿлганларнинг кÿпчилиги тинч аҳоли ва полиция вакиллари эди. Воқеа оқибатида жабр кÿрганларнинг аҳволи ёмонлиги сабабли вафот этганларнинг сони ортиши мумкин. Тахминларга кўра портлашни террорчи-худкуш амалга оширган. Бироқ теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ÿз бÿйнига олмади.

Изоҳ билдириш