32423

Қирғизистондаги кафеда портлаш, Ўзбекистоннинг уч фуқароси жиддий жабрланди

Дунё 21 февраль 12:37 627

Қўчқор-Ота шаҳридаги кафелардан бирида газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши жароҳатланди, бу ҳақида Turmush нашри хабар берган. Ҳодиса соат тахминан 04:30да юз берган.

Портлаш натижасида Токтогул туманидаги Торкент қишлоғида яшовчи Қирғизистон фуқароси ва кафеда ишловчи уч нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган.

«Ҳодиса сабабини ўрганиш учун Ноокен тумани ИИБ оператив гуруҳи воқеа жойига жўнатилди. Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берган», — деб хабар қилди ИИБ матбуот хизмати.

Касалхонага ётқизилган тўрт кишидан икки нафари оғир аҳволда қолмоқда, икки шахснинг ҳолати ўртача оғирликда, деб баҳоланган.

Жабрланганлар:

1. В.А., 1995 йилда туғилган. Ўзбекистон фуқароси

2. П.Р., 1994 йилда туғилган. Ўзбекистон фуқароси.

3. Т.М, 1994 йилда туғилган. Ўзбекистон фуқароси.

4. С.Ж., 1981 йилда туғилган. Қирғизистон фуқароси.

Ҳозирда тегишли текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш