5536

Қирғизистонда рўй берган кўчки ҳудуддан икки боланинг жасади топилди

Дунё 1 май 11:13 364

Қирғизистон жанубида, Ўш вилояти Ўзган тумани Аю қишлоғида рўй берган кўчки ҳудудидан 2 ва 12 ёшлардаги икки қизнинг жасади топилган. Бу ҳақида, мамлакат фавқулодда хизматларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, воқеа жойида тезкор-қидирув ишлари олиб боришда давом этилмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, вайроналар остида 24 киши, шу жумладан болалар ҳам бўлиши мумкин. 29 апрель куни ФВВнинг дастлабки маълумотларида уларнинг барчаси ҳалок бўлган, дея эълон қилинган.

Идора вакилларининг кейинроқ аниқлик киритишича, Аю қишлоғида кўчган тоғ жинсларининг ҳажми тахминан 1 миллион куб метрни ташкил қилган.

Изоҳ билдириш