51066

Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари отиб ташланди. Уларнинг жасади бўлган маршрутка ёқиб юборилди

Дунё Бугун 14:22 1

Магнитогорскдаги маршруткада ёниб кетган эркаклар ушбу ҳодисага қадар отиб ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Экспертларнинг хулосасига кўра, қурбонлар ҳодисадан бир неча соат олдин отиб ташланган. Маршрутка ёниб, портлаб кетганида унинг ичидагилар аллақачон ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари — Маҳмуд Жумаев, Алишер Қаимов ва Алмир Абитов эди.

«Газель» 1 январь куни Карл Маркс шоҳ кўчасида ёниб кетган. Ушбу фожиа портлаш юз берган кўп қаватли уй жойлашган кўчада юз берган. «Газель» ёнишининг уйдаги портлашга алоқаси йўқ.

 

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар