36497

Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқарилди

Дунё 19 апрель 15:55 144

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фармонга кўра, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари лавозимини эгаллаб турган шахслар, ҳукумат аъзолари янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунга қадар истеъфога чиқади. Президент фармони дарҳол кучга кирди.

Олдинроқ Қирғизистон парламенти депутатлари бош вазир Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирган, бу қарорни 120 депутатдан 101 нафари қўллаб-қувватлаганди.

Изоҳ билдириш