29688

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

Дунё 18 январь 17:54 595

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номимдан Қозоғистонннинг Оқтўба вилоятида рўй берган мудҳиш воқеада ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳалок бўлгани учун чуқур ҳамдардлик билдираман. Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам таъзия изҳор қиламан ва жабрланганларга соғайиб кетишини чин дилдан истайман, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш