31429

Илон Маск Tesla автомобилини Марсга учирди

Дунё 8 февраль 16:35 301

SpaceX компанияси режасига кўра, Tesla Roadster автомобили Марс сайёраси томон гелиоцентрик орбита бўйлаб Марс томон йўл олади.

РИА Новости хабарига кўра, SpaceX компанияси бир неча муваффақиятсиз парвозлардан сўнг 90 тонна юк ташишга мўлжалланган Falcon Heavy номли янги ракетани фазога учиришга муваффақ бўлган. Парвоз Флорида штатида жойлашган полигондан учирилган.

Автомобил муваффақиятли равишда коинотга олиб чиқилган ва режага кўра ракетанинг ён тезлатиш блоклари океанда жойлашган платформага муваффақиятли қўнган. Марказий тезлатиш блоки эса, платформага етиб бора олмасдан катта тезликда океанга қулаб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск ракеталарининг бошқалардан фарқи шундаки – улар кўп маротаба ишлатишга мўлжалланган. Яъни бошқа ракетларнинг тезлатиш блоки ва цистерналари ўз вазифасини бажариб бўлганидан сўнг атмосферанинг юқори қатламларида ёниб кетади. Falcon Heavy эса бўшаган тезлатиш блоклари океанда жойлашган платформага вертикал ҳолда қўнишга мўлжаллланган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар