48699

ХМТ вакили Мирзаевнинг ишдан бўшатилишига муносабат билдирди

Дунё 30 октябрь 14:53 1 766

29 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда иштирок этган Халқаро меҳнат ташкилоти бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Оққўрғонда бўлиб ўтган воқеа ва тарқалган сурат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

«Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон президентининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича фармонини олқишлайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон фуқаролари бундай вазиятларга тоқат қилишмайди ва ҳеч ким қонундан устун эмаслигини тушуниб етишади», — деди у.

«Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини ХМТ ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат даражасидаги амалдорга чора кўрилиши халқаро ҳамжамият учун муҳим аҳамиятга эга. Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда рўй бераётган ҳодисаларга биргина ҳолат учун ёки бирёқлама хулоса чиқармайди, балки ҳукумат бунга қандай муносабатда бўлганига ҳам эътибор қаратади. Ҳозирги вазиятда тўғри қарор қабул қилингани ўта муҳимдир», – қўшимча қилди Йонас Аструп.

Изоҳ билдириш