18223

Хитой Трампнинг КХДРни йўқ қилиб ташлаши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

Дунё 20 сентябрь 16:43 781

Хитой ТИВ расмий вакили Лу Кан АҚШ президенти Трампнинг КХДРни йўқ қилиб ташлаши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди, РИА Новости хабарига асосан.

«Биз умид қиламизки, барча томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияларни бажарган ҳолда вазминликни намоён қилишади ва Корея ярим оролида кескинликни юмшатиш бўйича шарт-шароитлар ва муаммони дипломатик ҳал қилиш йўлига тезроқ қайтиш бўйича муҳит яратилади», — деди Лу Кан матбуот анжуманда.

Шунингдек, Лу Кан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюциялари барча томонлар Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликка ҳаракат қилиши ва ядровий муаммони сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал қилиниши шартлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР америкага таҳдиди соладиган бўлса Кореянинг ўзини йўқ қилиб ташлаши мумкинлигини айтган эди.

«Агар КХДР Қўшма Штатларга таҳдид қиладиган бўлса, АҚШда унинг ўзини йўқ қилиб ташлашдан бошқа чора қолмайди», — деб таъкидлади Дональд Трамп.

Изоҳ билдириш