45393

Хитой биринчи гипертовушли учиш қурилмасини синовдан ўтказди

Дунё 7 август 12:24 155

Хитойда «Синкун-2» (Юлдузли осмон) гипертовушли учиш қурилмасини мувафаққиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой аэрокосмик аэродинамика академиясига асосланган ҳолда хабар қилди.

Синов Хитойнинг шимолий-ғарбидаги полигонлардан бирида жума куни ўтказилди. Учар қурилма ҳавода 10 дақиқа бўлди. Шу вақтда у 30 километрли баландликда бир нечта машқларни бажариб, белгиланган жойда қўнди.

Хабарга асосан, академияда ушбу қурилма устида уч йилда тадқиқот олиб борилган.

Global Times нашри ёзишича, ушбу қурилма ядровий ракеталарни етказиши ҳамда юқори тезлиги туфайли исталган ракетага қарши мудофаа тизимини четлаб ўтиши мумкин.

Изоҳ билдириш