1825

​Грузиянинг собиқ президенти Украинада телебошловчилик қилмоқда

Дунё 29 март 10:28 309

Грузиянинг собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украинанинг ZIK телеканалидаги “Другая Украина” дастурининг бошловчисига айланди.

У ўзининг Facebook саҳифасида фақатгина унинг дастурида “Украина шундай тасвирланиши, бошқа бирорта канал уни бундай кўрсата олмаслиги” ҳақида ёзган.

“Ахборотлар қамалининг қисман бузилиши бугуннинг муҳим хабарларидан биридир. ZIK телеканалида “Другая Украина”нинг илк дастурини ёздик. Ҳар ҳафта мазкур кўрсатув орқали бошқа ҳеч қайси канал Украина ҳақида кўрсатмайдиган, халққа ошкор этилмаган маълумотлар билан таништириб бораман”, деб ёзди ижтимоий тармоқларда Михаил Саакашвили.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенко билан низога борганлиги сабабли Одесса вилояти губернатори лавозимидан озод этилган эди. Истеъфога чиққан Пётр Порошенко Украинада муддатидан илгари президент сайлови ўтказишга чақириб, айни пайтда ҳукумат тепасида ҳақиқий коррупциячилар ўтирганини маълум қилган эди

Изоҳ билдириш