29939

Грузия парламенти раҳбари Ўзбекистонга келади

Дунё 22 январь 8:56 290

Грузия парламенти раҳбари Ираклий Кобахидзе 20 январ куни Ўзбекистонга жўнаб кетади, деб хабар қилмоқда Sputnik Грузия.

Грузия парламенти раиси Ўзбекистонда Бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Нигматилла Йўлдошев ва Қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Инвестициялар қўмитаси раиси Азим Ахмедходжаев, Туризмни ривожлантириш қўмитас раиси Азиз Абдухакимов ва Самарқанд ҳокими Туробжоном Жўраевлар билан учрашишни режалаштирган.

Ташриф якунида Ўзбекистон ва Грузия парламентлари орасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш режалаштирилмоқда.

Ундан ташқари Кобахидзе Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишни режалаштирган.

Шунингдек, ташриф дастуридан Самарқанд тарихий обидаларини кўздан кечириш ҳамда Ўзбекистонда яшаётган грузинлар диаспораси билан учрашиш ҳам ўрин олган.

Ташриф 23 январда якунланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Грукзия орасида дипломатик муносабатлар 1994 йилнинг 19 августида ўрнатилган. Бугунги кунда икки мамлакат транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик қилади.

Изоҳ билдириш