29669

Грузия аҳолиси оммавий равишда қутуриш касаллигига қарши эмланди

Дунё 18 январь 16:56 299

Грузияда 2016-2017 йилларда инсон соғлиги учун хавфли бўлган 30 минг доза вакцинадан фойдаланилганлиги катта жанжалга сабаб бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Грузия соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур вакцинанинг инсон саломатлигига зарари йўқлиги ҳақида уқтирмоқда.

Давлат аудит берган маълумотларга кўра, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “ҳаёт учун хавфли бўлган” вакцинадан фойдаланмасликни тавсия этди. Бу кўпчилик ўйлаган болалар вакцинаси эмас, балки қутуриш касаллигига қарши эмланадиган вакцинадир. Бироқ Грузия касалликларни ва жамоат соғлигини назорат қилувчи марказ раҳбари Амиран Гамкрелидзе мазкур вакцинанинг инсон саломатлигига ҳеч қандай хавф-хатар туғдирмаслигини маълум қилди.

Изоҳ билдириш