4312

«Forbes» 2017 йилдаги энг бадавлат тадбиркорлар рейтингини эълон қилди, Усмонов ва Махмудов улар орасида

Дунё 20 апрель 15:55 388

“Forbes” журналининг Россия нашри 2017 йилнинг 20 апрель куни Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари ҳар йилги рейтингини эълон қилди.

Рейтингга 200 нафар бизнесмен киритилди. Уларнинг жами бойлиги йил давомида 100 миллиард долларга ошиб, 460 миллиард долларга етди. Рўйхатга «кириш» 500 миллион доллардан (ўтган йили 350 миллион доллар) бошланди. Рейтингнинг биринчи ўнлигида қайд этилиш учун тадбиркор 12,4 миллиард долларга (ўтган йили 8,7 миллиард доллар) эга бўлиши лозим.

Мазкур рўйхатни қаторасига иккинчи йил «Новатэк» компанияси эгаларидан бири Леонид Михельсон 18,4 миллиард доллар билан бошқарди. Иккинчи ўринни «Северсталь» компанияси соҳиби Алексей Мордашов (17,5 миллиард доллар) эгаллади. Учинчи ўринда 16,1 миллиард доллар билан Новолипецк металлургия комбинати хўжайини Владимир Лисин қайд этилди.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов рейтингнинг бешинчи ўрнидан жой олди. Усмонов ўтган йилги рўйхат билан солиштирганда 2 поғонага пастлади. Унинг давлати 15,2 млрд. долларга баҳоланди. Ундан кейинги ўринда эса “Лукойл” компаниясининг 23 фоиз акциялари эгаси Вагит Алекперов 14,5 млрд. доллар билан эгаллади. Нефть соҳаси билан боғлиқ яна бир миллиардер Михаил Фридман эса бирданига беш ўринга тушиб кетиб, 7 поғонада қайд этилди – 14,4 млрд. доллар.

Foto: Forbes

Янги рўйхатда “Челси” футбол клуби эгаси Роман Абрамович ўн иккинчи ўринда жойлашди. У аввалги рўйхат билан солиштирганда бир поғонага кўтарилди, давлати – 9,1 млрд. долларга тенг. Франциянинг “Монако” футбол жамоаси эгаси Дмитрий Рыболовлев 7,3 млрд. доллар билан 15-ўринни эгаллади. “Краснодар” жамоаси хўжайини Сергей Галицкий эса 6,8 млрд. доллар билан 18-ўринда қайд этилди.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган яна бир россиялик тадбиркор Искандар Маҳмудов бу йилги рейтингда 19-поғонани эгаллади. Унинг бойлиги – 6,5 млрд. долларга тенг.

Изоҳ билдириш