47366

Эрдўғоннинг АҚШга ташриф санаси маълум қилинди.

Дунё 12 сентябрь 9:02 493

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу йил 23–27 сентябрь кунлари АҚШга боради, дея хабар беради «Haber7» нашри.

Маълумки,Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда Туркия расмийлари томонидан қўлга олинган америкалик пастор Эндрю Брансон иши туфайли жиддий кескинлашди. АҚШ Молия вазирлиги Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлу ва Адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамид Гулни «инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши»да айблади ва уларга қарши санкциялар қўллади.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу йил 23–27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун АҚШга ташриф буюради. Ташриф доирасида Америка етакчилари билан кўришиш ёки кўришмаслиги ҳозирча номаълум.

Эрдўғон АҚШга ташрифидан сўнг 27–29 сентябрь кунлари Германияга боришни ҳам мўлжаллаяпти.

Изоҳ билдириш