39304

Эрдўғон: БМТ жаҳондаги муаммоларни ҳал қила олмайди

Дунё 18 май 21:58 525

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон БМТни жаҳондаги муаммоларни ҳал этишга қодир эмасликда айблади. Бу баёнот Ғазо секторидаги тўқнашувлардан сўнг ташкилот томонидан ҳаракатсизликка йўл қўйилгани туфайли жаранг топди.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, ташкилот ўз вазифасини ўтаб бўлган ва қудратини йўқотган. Туркия президенти фикрича, халқаро ҳамжамият ҳуқуқ ва эркинликлари оёқ ости қилинган фаластинликлар олдида иккиёқлама стандартлардан фойдаланмоқда.

«Агар ушбу ҳужумлар бошқа бир ҳудудда юз берганида эди, у ҳолда бутун дунёда норозиликларни келтириб чиқарган бўларди. Аммо, афсуски, дунё ҳамжамияти Исроилнинг фаластинликларга қарши ҳаракатларига беписандлик билан муносабатда бўлди», — деб баёнот қилди Эрдўғон кечки пайт Рўза ифторлигида, деб ёзади РИА Новости. 

Туркия президенти сўзларига кўра, Фаластиннинг тинч аҳолисига нисбатан Исроил ҳукумати ҳаракатлари тўхташи учун дунё ҳамжамияти бор ҳаракатини ишга солмоғи лозим.

«Агар Исроил зулмига жавоб қайтарилмаса, дунёда тез орада каллакесарлар ҳукмронлик қилаётган хаос юзага келади», — деди турк раҳбари.

Илгарироқ Эрдўғон АҚШни Исроилга шерикчилик қилаётганда айблаган эди. Унинг фикрича, Вашингтон ўз элчихонасини Иерусалимга кўчириш қарори билан Тель-авивга эрк берган.

Изоҳ билдириш