3489

Эрдўған ва Путин Суриядаги кимёвий ҳужумни муҳокама қилишди

Дунё 14 апрель 9:14 274

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқотда Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

«Суриядаги вазиятнинг ривожланиши муҳокама қилинди. Жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлаш мақсадида биргаликдаги ишни давом эттириш, Сурия бўйича музокаралар жараёнига кўмак беришга тайёр бўлиш бўйича умумий фикр билдирилди», дейилган хабарда.

Етакчилар Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол қўлланишининг синчков ва батафсил тергов қилиниши тезроқ ўтказилиши кераклигини айтдилар.

Кимёвий ҳужум 4 апрелда содир этилган. Маълум қилинишича, унинг оқибатида 70 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 500 дан кўпроқ одам жабрланган.

Изоҳ билдириш