45881

Эрдўған АҚШдан қасос олишни янгича усулини эълон қилди

Дунё 14 август 17:06 1 848

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Америка санкцияларига жавобан АҚШ электрон товарларига бойкот эълон қилди. Бу ҳақда президент Анқарадаги чиқишида маълум қилган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакатга қарши иқтисодий ҳужум амалга оширилмоқда.  «Туркияга қарши иқтисодий урушни бошлаганлар унинг учун тўлов тўлаши керак». Шу билан бирга, Туркия президенти АҚШнинг иқтисодий соҳадаги тажовузкор ҳаракатлари нафақат Туркия, балки қатор бошқа мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Иқтисодий томондан биз чораларни кўрамиз, молия вазирлигимиз ва ғазначилик куну тун ишламоқда. Бундан ташқари, АҚШдан келувчи электрон товарларга бойкот эълон қиламиз. Уларда  iPhone бўлса, бошқа томондан Samsung бор”, деган президент Эрдўған.

«Биз чет эл валютасига сотиб олинаётган нарсалардан яхшироқ маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз ва сотамиз. “Пул эвазига хориждан бирор нарса буюртма қилиш ўрнига, унданда яхшироғини ишлаб чиқарамиз ва уларга таклиф қиламиз. Бизнинг халқ бунга қодир. Қачонки АҚШдан дронлар сўраганимизда улар қандай жавоб қайтарди?  “Конгресс рухсат бермайди”. Бу бизга ёрдам берди. Ҳозир дронларни ўзимиз ишлаб чиқаряпмиз, муаммо йўқ. Ҳамда қанча керак бўлса, шунча чиқарамиз”, деб қўшимча қилган Ражаб Тойиб Эрдўған.

Изоҳ билдириш