46121

Эмомали Раҳмон: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз»

Дунё 17 август 15:03 1 187

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида турли соҳаларда битим ва шартномаларни имзолаш маросими якунлангач, икки мамлакат Президентлари сўзга чиқишди. Бу ҳақида «ASR.UZ» манбаси хабар берди.

Ўзбекистон Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқади. Хозирда Зарафшон дарёсининг Тожикистон қисмида иккита гидро электр станцияси қуриш имконияти кўриб чиқилмоқда. ГЭС икки мамлакат компаниялари томонидан барпо этилиши мумкин.

«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бора таъкидлаганман: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз». Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим.

Бундан ташқари Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 300 мегаватт қувватига эга 2 та ГЭС қуриш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин»,  деди Эмомали Раҳмон.

Изоҳ билдириш