7929

ЕИ Сурия ҳукуматига қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Дунё 29 май 16:33 231

ЕИ Сурияга нисбатан жазо чораларини 2018 йил 1 июнига қадар узайтирди ва санкция рўйхатига 3 вазирни ҳам киритди, дейилади ЕИ кенгаши баёнотида.

«Кенгаш 2017 йил 29 май куни Сурия тузумига қарши чеклов чораларини 2018 йил 1 июнга қадар узайтиришга қарор қилди», — дейилади ҳужжатда.

Унда таъкидланишича, «ЕИ санкциялар рўйхатига Сурия ҳукуматининг яна 3 вазирини киритган».

Шу билан янгиланган рўйхатда 240 нафар шахс ва 67 та ташкилот номи қайд этилган. Улар Сурия аҳолисига нисбатан қатағон амалиётларини бажаргани учун ЕИга кира олишмайди ва уларнинг ташкилот ҳудудидаги ҳар қандай маблағи музлатилади.

Изоҳ билдириш