41533

Дубай полицияси ифторлик бўйича рекорд ўрнатди

Дунё 11 июнь 11:08 386

Дубай полицияси хайрия ифторлиги учун энг узун дастурхон ёзди деб хабар қилмоқда, РИА Новости Gulf News хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, ёзилган дастурхонлар узунлиги 6 километрни ташкил қилган. Шу сабабли ушбу ифторлик “Энг узун ифторлик дастурхони” номи билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Дубай полициясининг ушбу ташаббуси хайрия мақсадида амалга оширилган. Ифторда Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон ва бошқа мамлакатлардан келган 13 мингдан зиёд мигрант ишчилар иштирок этган.

Овқатларни тайёрлаш билан 35та ресторан ва 500 дан зиёд кўнгилли давлат хизматчилари шуғулланишган. Тадбирга тайёрларлик кўриш учун умумий ҳисобда 200 соат вақт кетган.

Изоҳ билдириш