41953

Дональд Трамп: саммит 25 йил олдин ўтказилиши керак эди

Дунё 14 июнь 9:18 210

Америка президенти бу каби саммитлар келажакда жуда кўп бўлишини айтди. Улардан бири, сиёсатчининг фикрича, Вашингтонда ҳам бўлиши мумкин экан.

АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурда бўлиб ўтган тарихий саммит бўйича матбуот-анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди. Ушбу учрашувнинг ташкил этилишида АҚШ ҳукумати вакилларининг ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Дональд Трамп, АҚШ президенти:

“Сизнинг маъмуриятингиз, президентингиз, давлат котибингиз бошқадир. Аммо биз учрашувни оҳир-оқибат ташкил қилдик. Балкиб бошқалар учун бу каби учрашув аҳамият касб қилмаган бўларди. Лекин аҳамият касб қилганда ҳозирда вазият бошқача бўлар эди. Бу ишни ҳеч бўлмаса ўн ёки беш йил олдин қилиш керак эди. 25 йил олдин бўлгандаку унданда зўр бўларди. Ҳозир эса учрашувни ташкил қилиш анча қийин кечди”.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан Трамп саммит АҚШ учун ҳам, КХДР учун ҳам бирдай фойдали эканлигини билдирди.

Дональд Трамп, АҚШ президенти:

“Мен айтганимдан қайтмадим. 25 соат ухлаганим йўқ, музокаралар суткалаб давом этди. Лекин ҳеч нарса йўқотмадик. Учрашув ҳам АҚШ, ҳам КХДР учун фойдали бўлди.

Америка президенти бу каби саммитлар келажакда жуда кўп бўлишини айтди. Улардан бири, сиёсатчининг фикрича, Вашингтонда ҳам бўлиши мумкин экан.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар