32155

Доғистонда номаълум шахс одамларни ўққа тутди

Дунё 19 февраль 9:20 313
Фото: Абдула Магомедов / РИА Новости

Доғистоннинг Кизляр шаҳрида Масленица байрамини нишонлаш вақтида номаълум шахс одамларни ўққа тутди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Номаълум шахс одамларга қарата ўт очди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши вафот этди, 5 киши яраланди. Ҳужум қилган шахс йўқ қилинди”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, қурбонларнинг барчаси черковда Масленица байрами муносабати билан ибодатдан қайтаётган фуқаролар бўлган. Улар орасида ҳарбийлар бўлмаган.

Изоҳ билдириш