32319

Бурятия прокуратураси ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғади

Дунё 20 февраль 12:12 693

Бурятиянинг уч нафар фуқароси ва бир нафар ўзбекистонлик аёл хорижликларни Россия ҳудудида ноқонуний ушлаб туриш ва улардан мажбурий меҳнатда фойдаланганликда айбланмоқда. Бу ҳақида UZ24 Бурятия прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 йили 11 нафар хорижликни Россия ҳудудига ноқонуний кириб келишини ташкил этган ва уларни Прибайкаль районидаги Турунтаево қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш базаларининг хўжалик иншоотларига жойлаштиришган.

Бундан ташқари 2016 йилнинг март-июль ойлари давомида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 нафар фуқаросини уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда ноқонуний ушлаб туришган. Жиноятчилар уларни фақат егулик эвазига текстиль фабрикасида ишлашга мажбурлашган, турли қийноқ, психологик ва жисмоний зўрлик ишлатишган.

Мазкур жиноий иш материаллари яқин вақт ичида кўриб чиқилади.

Изоҳ билдириш