47290

Бугун Президент Александр Лукашенко Тошкентга келади

Дунё 11 сентябрь 8:57 297

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко 12 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифаси орқали баёнот берди.

«Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни Тошкентга келади. Асосий музокаралар 13 сентябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтади, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади», — дейилади баёнотда.

Давлат раҳбарларининг пойтахтдаги саноат корхоналари, Беларусда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.

 

Изоҳ билдириш