46593

«Бош ислоҳотчи»: Шавкат Мирзиёев нуфузли журнал муқовасидан жой олди

Дунё 28 август 8:38 403

Инглиз ва рус тилларида чоп этиладиган BRICS Business Magazine журналининг муқовасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фотосурати “бош ислоҳотчи” номли сарлавҳа билан пайдо бўлди.

Журналда чоп этилган мақолада айтилишига кўра, айнан Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда.

“Ўзгаришлар Ўзбекистоннинг барча соҳаларига таалуқлидир. Улар ижтимоий ҳаёт, ҳукумат тузилиши ва иқтисодни янада замонавийроқ, янада мослашувчан ва самарали қилиб ўзгартириши керак”, – дейилган мақолада.

Мақолада айтилишига кўра, Ўзбекистон фақат ўз молиявий манббаларига таяниш принципидан воз кечиб, хорижий сармоядорларни фаол чорлаётгани – алоҳида эътиборга лойиқдир.

Бунинг учун Республикада қонунчилигига, сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи,  муҳим ўзгаришлар киритилган. Бир йил ўтиб амалга оширилган ишларнинг натижалари кўзга кўриниб қолган. Хусусан, йилдан йилга камайиши кузатилаётган хорижий сармояларнинг ўсиши кузатилмоқда, дейилган мақолада.

Ўзбекистонда либерал ислоҳотлар салмоғи тобора ортиб бормоқда, деб ёзади BRICS Business Magazine.

“Ўзбекистон карвон каби йўлга чиққанни аниқ, тез бўлмасада лекин қийинчиликларга қарамасдан, ишонч билан белгиланган мақсад сари бормоқда”, – дейилга мақола хулосасида.

BRICS Business Magazine — бу ишбилармонлар учун мўлжалланган журнал бўлиб, у йилига тўрт маротаба, йирик иқтисодий форумлар олдидан чоп этилади. Нашриётнинг ўзи уни “шошмасдан ўқиш учун мўлжалланган журнал”  деб баҳолайди. Рус ва инглиз тилларида чоп этилаётган журнал иқтисодчи, сиёсатчи глобал экспертлар ва сармоядорлар учун мўлжалланган.

Изоҳ билдириш