3474

Башар Асад Идлибдаги кимёвий ҳужум ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

Дунё 14 апрель 8:52 388

Сурия президенти Башар Асад Идлиб вилоятида кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги хабарларни  «юз фоизга ёлғон» деб атади. Бу ҳақда у «Би-би-си» учун интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг қайд этишича, Сурия ҳукумати бир неча йиллар муқаддам кимёвий қуроллар захираларини йўқ қилган.

Унинг сўзларига кўра, расмий Дамашқ Идлибдаги ҳодисани текшириш учун ёрдам беради.

Бундан олдинроқ Сурия армияси Ғарб коалициясини Дайр-аз-Зорда жангариларнинг кимёвий қуроллар сақланган омборхоналарига ҳужумлар қилиш ва юзлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлишда айблаганди.

4 апрель куни Идлиб вилоятининг Хон-Шайхун шаҳрига Сурия самолётлари томонидан берилган кимёвий ҳужум оқибатида 80 киши ҳалок бўлгани, юзлаб кишилар заҳарлангани ҳақида хабарлар берилди.

АҚШ ва Туркия кимёвий ҳужум учун жавобгарликни Сурия раҳбарияти зиммасига юклади. Расмий Дамашқ эса мазкур ҳодисага алоқадорлигини рад этди.

Кимёвий ҳужумдан кўп ўтмай, 7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Суриянинг Шайрат аэродромига «Томагавк» қанотли ракеталари ёрдамида зарбалар берди. Америка маъмуриятининг фикрича, кимёвий ҳужум айнан шу аэродромдан учган самолётлар воситасида амалга оширилганди.

Изоҳ билдириш