46387

Ҳаж—2018 зиёрати ўз ниҳоясига етди

Дунё 24 август 16:07 503

Макка ва Мадина шаҳарларида жорий йилги ҳаж мавсуми жиддий, нохуш ҳодисаларсиз якунига етди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мино водийсида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий сайти.

Зиёратчиларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун нафақат Ички ишлар вазирлиги, балки фуқаро мудофааси ва куч тузилмаси ходимлари ҳам жалб этилди. Мавсум давомида офтоб уриши ва қаттиқ чарчаш туфайли тиббий ёрдам сўраб 10 мингта мурожаат бўлди.

Жорий йилда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун 2 миллиондан ортиқ киши келди. Улардан 90 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Изоҳ билдириш