29752

Автобусдаги ёнғинда тирик қолганлар шокда

Дунё 19 январь 12:09 1 663
Фото: «BNews.kz»

Xabar.uz`нинг ёзишича, Оқтўба вилоятининг Иргиз туманида содир бўлган аянчли ёнғинда жабрланганлар Оқтўба санавиациясига етказилди. Улар билан биринчи навбатда тез ёрдам шифокорлари учрашди.

«5 нафар жабрланган олиб келинди. Уларнинг икки нафарида иккинчи даражали куйиш ҳолати кузатилмоқда. Учови эса углерод газидан заҳарланган. Уларга барча тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда», деб маълум қилди Оқтўба вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев.

Травматологлардан сўнг жабрланганларга тиббиёт университетнинг психологлари ёрдам кўрсатди. Уларнинг сўзларига кўра, 25 ва 35 ёшдаги икки бемор психологик шок ҳолатда. Айниқса, ҳалокатда яқини вафот этган беморнинг руҳий аҳволи қониқарсиз.

Изоҳ билдириш