31647

Ан-148 ҳалокати: мотам куни, бортда бўлган чет элликлар ва жаҳон ҳамжамияти ҳамдардлиги

Дунё 12 февраль 10:40 693

Орск шаҳрига қараб учаётган самолётнинг ҳалокатга учраши ва ундаги йўловчиларнинг барчаси ҳамда экипаж аъзоларининг вафот этиши муносабати билан Оренбург вилоятида мотам куни эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

«Душанба, 12 феврал куни Оренбург вилоятида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди», — деган регион раҳбари.

Москва-Орск рейсини бажараётган «Саратовские авиалинии»га тегишли Ан-148 самолёти Москва вилоятининг Раменское туманида, Степановское аҳоли яшаш пункти ёнида ҳалокатга учраган.
Росавиация маълумотларига кўра, экипаж билан самолёт Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилганидан сўнг бир неча дақиқа ўтгач алоқа йўқолган. Шу пайтгача берилган маълумотларга кўра, самолёт бортида бўлган 65 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлганлар.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалокатга учраган самолёт бортида икки нафар чет элликлар бўлганини тасдиқлаган: булар Швейцария ва Озарбайжон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Россия ҳукумати номига дунё ҳамжамиятидан чуқур ҳамдарлик билдирилган телеграммалар келишда давом этмоқда.

Хусусан, Россия халқи ва ҳукумати номига Украина раҳбарияти, Оқ Уй маъмурияти, Миср, БМТ Бош котиби ҳамдардлик мактубларини йўллаганлар.

Изоҳ билдириш