45614

Алишер Усмонов яна бир халқаро комиссияси таркибига кирди

Дунё Бугун 13:02 1

Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия ҳаракатини ривожлантириш комиссияси аъзоси бўлди. Бу ҳақида News хабар берди.

Ўз навбатида комиссиялар таркибига россиялик яна бир қатор спорт соҳаси вакиллари киритилди.

Уларнинг ичида Россия теннис федерацияси президенти Шамил Тарпишев, лангарчўпда сакраш бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Елена Исинбаева, синхрон сузиш бўйича беш карра олимпиада чемпиони Анастасия Давидова, Европа ўқ отиш конфедерацияси президенти Владимир Лисин, РФ спорт вазири Павел Колобоков ҳам бор.

Маълумот учун Алишер Усмонов яқинда Лондоннинг «Арсенал» клубидаги акцияларини сотиб юборган эди.

 

Изоҳ билдириш