36615

Алишер Усмонов Тошкентда ўтазиладиган концертга хомийлик қилади

Дунё 20 апрель 16:21 234

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 16 май куни Чарли Чаплиннинг «Катта шаҳар чироқлари» фильми намойиши бўлиб ўтади. Томошабинлар овозсиз фильмни дирижёр Владимир Спиваков раҳбарлигидаги Россия миллий филармония оркестри ижросидаги мусиқа садолари остида томоша қилиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

«Чаплин биз жарлик ёқасида турганимиз ва инсон ҳаёти меҳмонда ўтказиладиган бир онлик кун ҳақидаги хотиралар эканлигини яхши тушунган», — дейди Спиваков.

Мазкур тадбир Ўзбекистон маданият вазирлиги ва россиялик миллиардер Алишер Усмонов кўмагида ташкил этилади.

Маълумот учун, таниқли дирижёр Владимир Спиваков 2017 йилнинг 26 апрелида ҳам Алишер Усмонов таклифига кўра Тошкентда концерт дастурини тақдим этган эди.

Изоҳ билдириш