41536

Ал-Ҳаром масжидида франциялик ўз жонига қасд қилди (видео)

Дунё 11 июнь 11:20 1 100

Барча мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланувчи Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида бир эркак ўз жонига қасд қилди деб хабар бермоқда Kun.uz Daily Sabah нашрига асосланиб.

Таъкидланишича, воқеа 8 июнда юз берган. Эркак 3-қаватдан туриб ўзини пастдаги юзлаб зиёратчилар устига отган. Эркак воқеа жойида жон берган.

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилган эркак 26 ёшли француз бўлиб чиққан. Полиция воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов бошлаган.

Изоҳ билдириш