29604

Абдулазиз Комилов Вашингтонда яна бир амалдор билан учрашди

Дунё 18 январь 10:15 543

Кеча, 17 январь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг 2017 йил 19 декабрдаги телефон орқали батафсил мулоқоти давомида маълум қилинган мақсадларни амалий жорий этиш доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама кун тартибнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳ билдириш