45694

АҚШда Сиэтл аэропортидан олиб қочилган самолёт ҳалокатга учради

Дунё 11 август 15:13 638

Авиакомпания ходими Сиэтлдаги Такома халқаро аэропортидаги самолётда рухсатсиз парвозни амалга оширди, деб хабар берди РИА Новости.

Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган. Полициянинг хабарига кўра, самолётни тутиш учун иккита F-15 қирувчи самолёти йўналтирилган.

Ҳарбий учувчилар самолётни аҳоли яшамайдиган ҳудудга олиб боришга уринишган. Охир-оқибат самолёт ерга қулаган.

Полиция ушбу ҳолат терроризм билан боғлиқ эмаслигини қайд этмоқда.

Изоҳ билдириш