2984

АҚШда полициячилар Трамп номига таҳдидли хабар юборган кишини изламоқда

Дунё 10 апрель 9:55 277

Висконсин штатининг 150 га яқин ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари ўқотар қуроллар дўконига ўғирликка тушган ҳамда Оқ уй маъмурияти почтасига АҚШ президенти Дональд Трамп номига таҳдидли маълумотлар жамланган ҳужжат юборган шахсни қидирмоқда, деб хабар қилди «ТАСС».

Қидирувдаги эркакнинг шахси бир нечта жойдаги ташқи кузатув камералари орқали аниқланган. У 32 ёшли Жозеф Якубовски. «Ушбу шахсни излашга 150 га яқин маҳаллий ва федерал даражадаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари жалб қилинган», — дейди Рок округ полицияси вакили Трой Кнудсон.

Маълумотга кўра, Якубовски катта миқдорда ўқотар қуроллар, винтовкаларни ўғирлаб, машинасини ёқиб юборган ва яширинишга муваффақ бўлган.

Кнудсоннинг айтишича, Оқ уй почтасига қидирувдаги шахсдан хабар келган. Якубовски хабарда ўзининг ҳокимиятдан норозилигини билдирган.

Маҳаллий ФҚБ идораси қидирувдаги эркакни тутишда ёрдам кўрсатганга 10 минг доллар мукофот пули белгиланганини эълон қилди.

Изоҳ билдириш