32279

АҚШ ва Хитой махсус хизматлари ўртасида жанжал бўлди

Дунё 20 февраль 8:33 1 034

2017 йилда АҚШ президентининг Хитойга ташрифи чоғида Трампнинг «ядровий чемодани» туфайли Хитой ва АҚШ махсус хизмат ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Axios нашрига таянган ҳолда.

Ҳодиса 9 ноябрь куни содир бўлди. АҚШ президенти Хитой раҳбарияти билан музокара ўтказиш мақсадида мажлислар залига кирмоқчи бўлган пайтида, унинг ортидан махсус хизмат ходими «ядровий чемодан» билан киришга ҳаракат қилади. Одатда у ҳар доим АҚШ президенти билан бирга юрарди.

Бироқ Хитой хавфсизлик хизмати ходими чемодан кўтарган ходимни залга киришига рухсат бермади. АҚШ делегация вакиллари Оқ уй аппарати раҳбари Джон Келлини чақиришади ва у «биз кирамиз» дея қатъиятлик билан залга киришга ҳаракат қилади.

«Кейин тўқнашув содир бўлган. Хитой хавфсизлик зобити қўли билан Келлини ушлайди, лекин Келли унинг қўлини силтаб ташлайди. Шундан сўнг, АҚШ маҳфий хизмат агенти Хитой ходимини ушлаб олиб, уни ерга ағанатди», — деб маълумот берган Axios нашри.

Нашрга кўра, «тўқнашув вақтида Хитой махсус хизмат ходимлари ядровий чемоданга яқинлашишмаган ва тегмаганлар».

Изоҳ билдириш